Hodisalar

Босқинчи жиноят содир этганидан сўнг қўлга олинди

2017 йил 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси, муқаддам судланган Кричко Санжар Икрамович, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, бошқа иштирокчилар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Миробод тумани ҳудудида, фуқаро Григорьев Андрей Викторовичга ҳужум қилиб, унинг соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, “Samsung” русумли уяли телефони ҳамда 40.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Related Articles

Close