O`zbekiston

Сурхондарё вилояти Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Музработ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Туман ҳокими вазифасида самарали фаолият юритиб келаётган Улуғбек Қосимов Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги сабабли вазифасидан озод этилиб, Музработ тумани ҳокими лавозимига Жовли Холмуродов номзоди бир овоздан тасдиқланди.

Сессияда Жовли Холмуродов сўзга чиқиб аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида бор куч ва ғайратини сафарбар этишини таъкидлаб ўтди.

Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Related Articles

Close