Hodisalar

МИСРДА ТЕРРОРЧИЛАР ПОЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ЎҚҚА ТУТИШДИ: 54 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Мисрнинг 54 нафар ИИВ ходимлари террорчилар билан Қоҳирага яқин бўлган ҳудудда содир бўлган отишмадан сўнг ҳалок бўлишди.

Бу ҳақда мамлакатнинг хавфсизлик органларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди. «54 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, улар орасида 20 нафар офицер бор», — дейилади хабарда.

20 октябрь куни полициячилар бир нечта терактга алоқадор жангариларни хавфсизлантириш бўйича операция ўтказишди. Жангарилар чўл ҳудудида яширинишган эди. Операция жойида полициячилар ўққа тутилди. Жангарилар оғир қуролдан ўқ отишди. Айни дамда операция якунланган, ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Close