Jahon

Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса буни биздан сўраманг деди МРБ раҳбари

Бундан бир неча ой олдин Шимолий Корея МРБ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни биокимёвий қурол ёрдамида йўқ қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.
АҚШ Марказий Разведка бошқармаси раҳбари Майкл Помпео миллий хавфсизлик вакиллари жамланган Демократияни ҳимоя қилиш форумида, “Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса, буни биздан сўраманг” — деди, South China Morning Post хабарига асосан.
“Ким Чен Ин тўсатдан вафот этса, МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда, мен бу ҳақида ҳеч нарса демайман”, — деди Помпео кулиб.

“МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда” – деганда, Помпео дунёнинг бир неча мамлакатлари раҳбарлари ўлдирилишида МРБнинг “қўли борлигини” ҳақидги гумонларга шама қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бюир неча ой олдин Шимолий Корея МРБ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни биокимёвий қурол ёрдамида йўқ қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Related Articles

Close