O`zbekiston

Охангарон дарёсида Қамчиқ кичик ГЭС қурилиши

Бугунги кунда гидроэнергетика соҳасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.Келажакда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш, Республикамизда гидроэнергетика потенциалидан кенг фойдаланиш мақсадида табиий ва сунъий сув оқимларида кичик гидроэлектростанциялар қуриб, электр истеъмолчиларини энергия билан таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947 сонли “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Мазкур Дастурни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан лойиҳалар бўйича ускуна ва бутловчи жихозлар билан боғлиқ бўлмаган дастлабки қурилиш ишлари бошланган. Қурилиш-монтаж ишларининг мониторинги тизимли йўлга қўйилган.
Дастурда кўрсатилган ГЭСлар бўйича бошланган қурилиш-монтаж ишларининг самараси ва натижадорлиги тўғрисида “Ўзбекгидэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан маъсуллар билан жойларда сайёр мажлислар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай сайёр йиғилишлардан бири Наманган вилоятининг Оҳангарон дарёси бўйида қурилаётган Қамчиқ кичик ГЭСда бўлиб ўтди. Мазкур ГЭСда қурилиш ишлари жорий йилнинг июн ойида бошлаб юборилган.

Мазкур йиғилишда Қамчиқ ГЭС амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди. Қурилиш ишларини ўрнатилган муддатга амалга ошириш борасида топшириқлар берилди. Берилган топшириқларга кўра амалга оширилаётган қурилиш ишларини янада тезлаштириш мақсадида томонидан қўшимча ишчи гуруҳлари ташкил этилиши ва ишни икки сменда амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қамчиқ ГЭС ишлаётган қурувчилар ва ишчи гуруҳ ҳодимларининг иш олиб боришларини тўғри ташкиллаштириш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Қамчиқ ГЭСи “Гидропроект” АЖ томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, “Тупалангсувгэсқурилиш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур объект бўйичақурилишни ташкил этиш ишлари тўлиқ якунланган. Айни вақтда босимли деривация иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари таҳлилига кўражорий йилнинг хозирги давригача мазкур объект бўйича 282400м³ ер ишлари, 215м³ бетон ишлари, 29,6 тн арматура ўрнатиш ишлари бажарилди ва 9 ойлик якуни билан ушбу янги лойиҳа бўйича 8,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди. Йил охиригача 21,3 млрд. сўмга тенг маблағларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Related Articles

Close