Bu qiziq

Тўра Боболов Термиздан Сариосиё станциясигача поездда йўлга чиқди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиздан Сариосиё станциясигача бўлган 180 километрлик темир йўл атрофларидаги маҳаллаларни кўздан кечириб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари, корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида бугун соат 8:00 да поездда йўлга чиқди.

Вилоят ҳокимига тегишли туманлар ҳокимлари, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамроҳлик қилишди.

Поездда Сариосиё станциясигача келган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тушдан сўнг Узун туманидан автобусда Термизга томон йўлга чиқиб, М-41 автомобиль йўли ёқасида жойлашган маҳаллалар, бу ердаги ободонлаштириш ишлари, корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Вилоят ҳокимига тегишли туманлар ҳокимлари, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамроҳлик қилишмоқда.

Related Articles

Back to top button