Madaniyat

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН 6 МЕТРЛИК «ОДАМ» ТОПИЛДИ

Австралиянинг Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси кодиректори, археолог Алисон Беттс Ўзбекистонда 25 йилдан бери Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг хабар беришича, Ақчахандан 6 метрлик «одам» топилди.

— Ҳозир биз профессор Ғ.Хожаниязов билан «Ақчахан қалъа»да археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз, — деди А.Беттс. – Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимолий коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (6 метр) Зороастризм худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин. Шунингдек, бу жойдан эр кишиларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди.

Related Articles

Close