Jahon

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келди

Чеченистон Республикаси раҳбари Тошкентда ўтказиладиган бир нечта тадбирларда иштирок этади ва Ўзбекистон пойтахтининг энг йирик иккита масжиди – Ҳазрати имом (Хастимом) ва Шайх Зайниддин жоме масжидларига ташриф буюради деб хабар берди “Sputnik”.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров минган самолёт бугун бугун соат 10-00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ҳукуматдаги манбанинг маълумотига кўра, Чеченистон президентининг ташриф дастури икки кунга мўлжалланган. 16-17 октябрда Қодиров Тошкентдаги бир қатор объектларга ташриф буюради. Улар ичида Artel замонавий техника ва электроника заводи ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш экспорт қилиш Gold Dried Fruits Export компаниялари бор.
Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтининг энг йирик иккита — Ҳазрати имом (Хастимом) мажмуаси ва Шайх Зайниддин жоме масжидлари билан танишади.

Related Articles

Close