O`zbekiston

Президент Хоразмлик қизга автомашина совға қилди

Ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Раҳима Юлдашовага Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан енгил автомашина совға қилинди, деб хабар берди «Asr.uz».
17 ёшли Шириной Президент эътиборига тушди:

Унга Давлатимиз раҳбари Спарк совға қилди.
Широной оддий оила фарзанди. Отаси қурувчи, онаси эса уй бекаси. Оиладаги эътибор туфайли 10 йилдан буён спортнинг карате тури билан шуғулланиб келади. 2012-йилда Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон кубогида 2 та олтин медални қўлга киритган. 2013-йилда эса Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам мутлақ ғолиб бўлган.

Бу қарангки, у бугунги кунда 3 карра жаҳон чемпиони деган юксак ном эгаси. Куни кеча унинг хизматлари муносиб эътироф этилди. Президентимиз ёшларга, спортга эътиборнинг амалдаги яна бир намунасини кўрсатиб, Ширинойга Спарк автомашинасини совға қилди.
Ишонч ва рағбат муборак, Шириной Раҳимова! Сизни янада улкан марралар кутмоқда!

Related Articles

Close