Kasbim-faxrim

Олтинсойда 43 педагог ишга жойлашди

Кадрларни ишга жойлаштиришда меҳнат ярмаркаси муҳим воситадир. Шунинг учун марказимиз ҳар йили ташкилотлар, корхоналар, ўқув муассасалари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни тўплаб, меҳнат ярмаркасини ўтказаяпти.
Мутахассисларимиз бу йил 171 та ишхонада 347 та бўш иш ўрни борлигини аниқлади. 10 август куни туман Халқ таълими бўлими биносида меҳнат ярмаркасини ташкил этдик. Тадбирга 189 нафар фуқарони жалб этдик. Шулардан 115 нафари билан ишга жойлаштириш бўйича шартнома тузиб, йўлланма тарқатдик. 62 нафар ишлаш истагидаги фуқарога Меҳнат қонуни бўйича ҳуқуқий маслаҳат бердик.
115 нафар педагог халқ таълими тизимида ишлаш ниятини билдирди. Уларнинг 97 нафари билан ишга қабул қилингани тўғрисида ҳужжатларни имзоладик. Шу жумладан, 50 нафар 2017 йилда олий таълим муассасаларида ўқишни битирган ёш мутахассислар ҳам тадбиримизда қатнашди. Улардан 43 нафари билан ишга жойлашганлиги ҳақида шартнома туздик. Ҳозир ўқув муассасаларида расмийлаштирилган йўлланмаларни қабул қилиб олаяпмиз. Яна 7 нафар мутахассиснинг мурожаати ўрганиб чиқилаяпти.

Одилжон КАРИМОВ,
Олтинсой тумани Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси.

Related Articles

Close