JahonБез рубрики

МДҲ саммити якунланди, Украинанинг МДҲдан чиқиш мурожаати инкор қилинди

Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ўз ишини якунлади. Дастлаб МДҲ давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушдилар.
Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар берди.

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниб, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунингдек, Украинанинг МДҲ таркибидан чиқиш ҳақидаги мурожаати қондирилмади, мазкур давлат бир қатор йўналишлар бўйича иштирокини давом эттиради, аммо аъзолик бадали тўламайди.

Related Articles

Close