Madaniyat

«Кара севда» сериали зинони тарғиб этяптими?!

Зўр ТВ канали орқали эфирга узатилаётган (аслида Кара Севда) «Севги изтироби» сериали ўзбек менталитетига тўғри келмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқларда бир мунча фикрлар билдирилган. Кимдир филмда ёрқин муҳаббат акс этганини айтса яна кимдир воқеалар «очиқдан очиқ беҳаёлик тарғиб этилмоқда» деган фикрни олдинга сурмоқда. Эътиборингизга facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган кичик мақолани келтирамиз.
Сизнингча келтирилган ушбу фикрлар қай даражада тўғри ёки аксинча?

«Зўр ТВда хозиргина рекламасини эшитиб, ажабланиб, ёзишга қарор қилдим.
«Бутун жахон бўйича рейтинги энг баланд бахоланган турк сериали»…ўзи нима хақида?
• Ушбу сериал чуқур ва хақиқий муҳаббат хақида экан деб қизиқиб кўраётганлар, хомтама бўлманглар, сериал қахрамонларида мухаббатдан кўра узаро принцип, яъни мен эга чиқаман, ёки мен зўрман қабилидаги кибр-хаво акс этилган. Ақл билан кузатган одамга яққол кўринади.
• Бу сериал очиқ фаҳшга етаклайди деб бемалол айта оламан. Сабаби, сериал бош қахрамони Нихан Козижиоғлу ўз эрининг қонунан ва шаръан никохида бўла туриб, бегона эркакни фарзандини дунёга келтиради, ва сериал давомида барча бунга табиий бир ҳодисадек ёндошади!
• Бошқа бир эркакнинг никохида бўлган аёлга ёмон хаёл билан қарашнинг ўзи қанчалар оғир ҳолат, сериалда бўлса ошиқ-мошиқ бўлиб юришлари хам хаммага бирдек табиий холат!

Ёшларимизнинг маънавий савиясини янада пасайишига ва фахшнинг энг хунук оқибатларини хам «мухаббат бўлса бундай уятли ва оғир ишлар хам бўлаверади, кечирилаверади, ўртада севги бўлса бундай ишлар табиий хол» экан деган фикрга олиб келиб қўймайдими?!

Кўнглим тоза, бу шунчаки бир сериал деб хотиржам булиб колманг!
Барча ақл эгаларини бу турдаги хар қандай сериал ва кинофильмлардан узоқроқ туришини маслахат бераман!

Related Articles

Close