O`zbekiston

«ОЗОДЛИК» РАДИОСИ ТЎҚИБ ЧИҚАРГАН УТОПИЯГА РАДДИЯ

Мамлакатимизда 11 йиллик таълим тизими жорий этилиши халқимиз томонидан қўллаб-қувватланди. Мавжуд касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам жараёнлар давом этмоқда.

Яқинда «Озодлик» радиоси ижтимоий тармоғида ажабтовур мақола пайдо бўлди. Бўз хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида (Андижон вилояти) ўқувчилар учун парта ва стуллар қолмаган эмиш. Ҳаммасини сотиб юборишибди. Энди ўқувчилар коллежга ўтиргани тўшак олиб келишаётган эмиш. Ўқитувчи тик туриб ёки чордона қуриб дарс ўтар экан.

Мутахассислар бориб кўришди. Ҳунар ва таълим муассасасида 732 нафар ўқувчи таҳсил оляпти. Умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил қилингани туфайли биринчи босқичга қабул бўлмади. Дарслар бир сменада ташкил этилган.

«Озодлик» радиосининг антиқа шов-шувини эшитганлар эринмай санаб чиқдилар: 914 дона стул, 475 дона парта ўқувчиларга етиб ортади. Эҳтиёждан ортиқча 182 дона стул ва 91 дона парта ҳам бор. Биринчи босқичга ўқувчилар қабул қилинмагани сабабли 7 та ўқув хонаси партаю стуллари билан бўш турибди.

Коллеждаги 10 та гуруҳда сўровнома ўтказилди ва иддаолар тасдиғини топмади. Ўқув биносининг 3-қаватида «Билайн» уяли алоқа компанияси томонидан шартнома асосида ижарага олинган хона енгил конструкцияли гипсокартон девор билан ўралган бўлиб, бир оз шикаст етган экан, холос.

Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар берди.

Related Articles

Close