Hodisalar

Тахталарни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай қонунбузилиши ҳолатларнинг бир нечтаси фош қилинди.

Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Н. бошқарувидаги “Камаз” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 53,2 миллион сўмлик жами 23,69 м3 тахта маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро К.У. бошқарувидаги “Камаз 53212” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ташқари, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати салкам 42 миллион сўмлик 20,96 м3 тахталарни яширинча олиб келаётганлиги фош қилинди.

Шунингдек, фуқаро К.Ш. бошқарувидаги “Камаз 53212” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам назоратдан ўтказилганида, автоуловда йўл юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 50,2 миллион сўмлик 25,09 м3 тахталар борлиги аниқланди.

“Яллама” чегара божхона постига  қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “DAF FT XF 105 460” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида эса, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ташқари, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 7,9 м3 тахталарни яшириб олиб келаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Related Articles

Back to top button