O`zbekiston

Сирдарёда она тили ва адабиёти ўқитувчиси МИБ ходимларига тан жароҳати етказди

Инспектор Мусаев Илхом Турғунбоевич бошчилигидаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари Сирдарё вилояти Гулистон туманининг Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Хайдаров Фазлиддин Юлдашевичнинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланишдаги қонунийликни ўрганиш мақсадида боришганида уй эгаси ўзбошимчалик билан электр манбасига ноқонуний уланиб олганлиги маълум бўлади. Бюро ходимлари томонидан воқеа юзасидан баённома тузилиб, ноқонуний уланишни узаётган вақтда Ф. Хайдаров давлат ходимларига жиддий қаршилик кўрсатади, турли хақоратли сўзлар ишлатиб, испектор И.Мусаевга енгил тан жароҳати етказади.
Мазкур воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Фазлиддин Хайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Хозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар берди.

Related Articles

Close