Bu qiziq

Алимент пуллари олдиндан тўлаб берилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида алимент ундируви билан боғлиқ бўлган 2 та  ижро ҳужжатлари муддатидан олдин тугатилди.

Сабаби, ҳозирги карантин даврида уйда қолаётган фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлмаган 2 нафар алимент тўловчи оталар алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Денов туманида яшовчи Ёрова Хуморой суд қарорига асосан 2019 йил 18 июль кунидан бошлаб 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули оларди. Собиқ турмуш ўртоғи фарзандининг моддий таъминотини олдиндан тўлаб беришини билдириб, давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 142 миллион сўм алимент пулларини Ёрова Хуморойга тилхат асосида топширди.

Ҳудди шунингдек, МИБ Шўрчи туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг қарорига асосан Малохат Соатовага бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. М.Соатованинг ҳам собиқ турмуш ўртоғи фарзандининг 18 ёшгача бўлган 68 миллион алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Бюронинг туман бўлимлари томонидан юритилган мазкур ижро ҳужжатлари муддатидан олдин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button