Jahon

КХДР ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг Шимолий Кореяни «йўқ қилиш» ҳақидаги таҳдидларига жавоб берди

КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо АҚШ президенти Дональд Трампнинг зарур бўлса, «Шимолий Кореяни буткул йўқ қилиб юбориш»га шайлик ҳақидаги гапларини «итнинг ҳуриши»га қиёслади, деб ёзади «Газета.ru».
«Агар у бизни итнинг ҳуриши билан қўрқита оламан, деб ўйлаган бўлса, бу итнинг туши ҳисобланади», — деди у журналистларга.

«Рёнхап» агентлиги аниқлик киритишича, вазир «ит ҳурар, карвон ўтар» мақолининг шимолий кореяча вариантига ишора қилган.

Корейс тилида «итнинг туши» деганда «бемаънилик» назарда тутилади.
бу ҳақда «Daryo»нашри хабар беради.

Related Articles

Close