O`zbekiston

Ёшлар иттифоқи энг яхши китобхонларга автомобиль беради

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қилмоқда, деб хабар беради Uz24. Яъни энг кўп китоб ўқиган ёшлар автомобиль билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси давомида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Абдулла Асланов маълум қилган.

“Биз китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қиляпмиз. Яъни китоб ўқиган ёшлар “Спарк” минади! Хабарингиз бор, китобхонлик кўникмасини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда. Улар орасида «Энг яхши китобхон оила”, «Энг яхши китобхон мактаб», «Энг яхши китобхон маҳалла» каби лойиҳаларимиз ғолибларига автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этишни режалаштирганмиз”, — дейди у.

Related Articles

Close