Jahon

Остонада икки нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

Қурувчилар қулаб тушган девор остида қолишган, яна бир киши жароҳатланган деб хабар берди “Sputnik” нашри. Остонада бахтсиз ҳодиса туфайли икки нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Қурилаётган уй девори қулаб тушиши оқибатида икки киши қурбон бўлган, бир киши жароҳатланган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари дейилган хабарда.
Фожеа якшанба куни, Алаш кўчаси 25 уй манзилида содир бўлган. У ерда қурилаётган уйнинг девори ва томининг темир-бетон плитаси қулаб тушган.
Ушбу қурилиш объектига жавобгар бўлган тўрт киши, жумладан қурилиш буюртмачиси, қурувчи ташкилот ва участка бошлиғи полицияга олиб борилган. Улар билан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Close