Hodisalar

ҚУМҚЎРҒОННИНГ ҲОКИМИ ЗЎР ЭКАН, БАНДИХОН ТУМАНИ ҲУДУДИДАГИ ЕРГА ҲАМ ҚАРОР ЧИҚАРИБ БЕРИБДИ…

Бандихон тумани «Наврўз» маҳалласида яшовчи фуқаро С.Самадов қўшнисининг фермер хўжалигига берилган ер майдонига  Кумқўрғон тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган «Алижон Омад» фермер хўжалиги раҳбари Маматов Алижон шу фермер хўжалиги ҳудудидан 0,06 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб ноқонуний уй-жой қуриб олганлиги ва унинг опаси Маматова Ирис ҳам ушбу фермер хўжалиги ер майдонидан 0,41 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб ноқонуний уй-жой қуриб олганлиги, уларнинг ноқонуний қурилишлари ўз ҳисобидан буздирилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари фермер хўжалиги ҳисобига қайтарилиши ҳақида 13.06.2018 йилда фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлсада қарор ижроси таъминланмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этди.

Отанга бор, онанга бор қабилида иш тутиб ушбу суд қарори ижро этилмади.

Охири Қумқўрғон тумани ҳокими Н.Чариев  “Ёзганинг билан қўлингдан нима келарди?” деб 27.03.2019 йилда Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон тумани бўлимига 851/01-20-сонли хат тақдим этиб, ижро ҳужжатларини қайтариб олиб, суднинг қарори билан ноқонуний қурилган иншоотлар буздирилиб, ер майдони  фермер хўжалиги балансига қайтарилиши лозим бўлган Маматов Алижон Абдуллаевич ва Маматова Ирисхол томонидан эгаллаб олинган ер майдони ва у ерда қурилган ноқонуний қурилишга Президентнинг ПФ-5421-сонли  фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли  қарорига асосан эгалик ҳуқуқи бериб юборди.

Бундан рағбатланиб кетган шу оиланинг яна бир вакили фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдонидан уй қуриб олди, лекин бу пайтга келиб «Наврўз» маҳалласи тўлиқ қайта ташкил этилган Бандихон туманига ўтиб кетган эди.

Шундай қилиб Маматовларнинг икки нафар вакили уй-жойли бўлди.

Ушбу қарорда фуқаронинг фамилияси кўрсатилмаган, унинг исми-шарифи  Маматов Улуғбек Абдулло ўғли. Аввал суғориладиган ер майдонини ноқонуний эгаллаган Маматовларнинг ерини фермер хўжалигига қайтариш ўрнига учинчи Маматовга ҳам ноқонуний эгаллаган ер майдонидаги ўзбошимчалик билан қурилган уй жойга эгалик қилиш ҳуқуқини бераётган Р.Гаппаров уялган шекилли «Маматов» фамилиясини кўрсатмасдан «Абдулло ўғли Улубек» деб қарор чиқариб берган.

Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаров туманнинг аввалги ҳокимидан ҳам зўр экан, у 2020 йил 22 июн куни қўшни Бандихон тумани ҳудудидаги  «Наврўз» МФЙ да яшовчи Абдулла ўғли Улуғбекнинг ер участкаси ва бино-иншоотларига бўлган ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги Қ-1142-сонли қарорини чиқариб юборди.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, 2020 йил 14 феврал куни Бандихон тумани ҳокими этиб Чориев Ўткир Абдузоирович тайинланган бўлса ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 2 декабрда ўтказилган навбатдаги йиғилишида Сурхондарё вилоятида Бандихон туманини ташкил этиш,ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини  ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилганлиги ва шу куни Қумқўрғон туманидаги Давлатсой маҳалласининг Порлоқ ва Хурмозор қишлоқлари, «Наврўз» ва «Бандихон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ташкил этилаётган Бандихон туманига ўтказиб берилган эди.

Демак, 2019 йил 2декабрдан сўнг Қумқўрғон тумани ҳокими Раҳматулло Бобохонович Гаппаров бу қарорни чиқариш ваколати йўқ эди.

Баъзи кишилар “2020 йил адашиб ёзиб юборилгандир, аслида 2019 йил бўлиши мумкин” деб ўйлаши мумкин, Лекин 2019 йил 22 июн куни жаноб  Раҳматулло Бобохонович Гаппаров Қумқўрғон тумани ҳокими эмасди, у пайтда Қумқўрғон тумани ҳокими Нормўмин Омонович Чориев 2019 йил 19 сентябргача шу лавозимда эди.

Шундай қилиб «Наврўз» маҳалласи Қумқўрғон туманида тасарруфида пайда Маматовлар оиласида И.Маматова 0,41га ер майдонини, унинг укаси «Алижон Омад» фермер хўжалиги раҳбари Маматов Алижон шу фермер хўжалиги ҳудудидан 0,06 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб ноқонуний уй-жой қуриб олди, улар «Эгаллаб олиш» анъанасини давом эттириб, «Наврўз» МФЙ янги ташкил этилган Бандихон тумани тасарруфига ўтиб кетган бўлса-да, уларнинг укаси (Маматов) Абдулла ўғли Улуғбек ҳам 0,05 га (5 сотих) ер майдонини эгаллаб олиб, Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаровнинг 2020 йил 22 июн куни Бандихон туманига тегишли ер майдонига тегишли «Наврўз» МФЙ да яшовчи Абдулла ўғли Улуғбекнинг ер участкаси ва бино-иншоотларига бўлган ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги Қ-1142-сонли қарорини чиқариб олишга муваффақ бўлди.

Қумқўрғон тумани ҳокимига шу масалада юборилган мурожаатга туман ҳокими Р.Б.Гаппаровнинг имзоси билан 12.12.2020 йилда юбориган ВҚ-1646-сонли расмий жавобда ушбу ер майдони Бандихон тумани ҳудудида жойлашганлиги маълум қилинган.

Биз шу масалага Бандихон тумани ҳокимига аниқлик киритилишини сўраб Бандихон тумани ҳокимига мурожаат этдик, бизга Бандихон туман ҳокимлигидан Қумқўрғон тумани ҳокимининг 2020 йил 22 июндаги Қ-1142-сонли қарорига асосан Абдулла ўғли Улуғбекнинг яшаб турган уйига эгалик ҳуқуқи Қумқўрғон тумани кадастри томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган.

Бандихон тумани ҳокимлиги мансабдор раҳбарлари, туман прокуратураси ва бошқа ваколатли авлат органлари раҳбарларининг сирли сукут сақлаши, яна қанча ер майдонлари талон-тарож қилинишига олиб келади?

Шу саволга жавоб берадиган раҳбар борми?…

Related Articles

Back to top button