Jahon

Шри-Ланка тажрибаси. Пластик пакет ва идишлар тақиқланади

Шри-Ланкада 1 сентябрдан пластик пакет, идиш, ўрам ва бошқаларнинг импорти ва ишлаб чиқарилиши тақиқланади.
Ушбу қарорни мамлакат Президенти бир қатор экологларнинг мурожаатидан сўнг қабул қилди. Шу кунга қадар оролда кўп тонналаб пластик чиқиндилар йиғилиб қолган.

Шаҳар оқава сувлари ва дарёларга ташланган пакетлар сувнинг туриб қолишига олиб келди. Оқибатда чивин кўпайиб, турли касалликлар, жумладан денге безгаги каби касалликларнинг тарқалиши авж олди.

Энди ҳукумат маиший маҳсулотларни қоғоз, мато, қамиш, биологик парчаланувчи пластмассадан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу билан шуғулланувчи ташкилотларга турли имтиёзлар беришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда kommersant.uz хабар берди.

Related Articles

Close