O`zbekiston

Президент: Ўқитувчиларни норози қилманглар!

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видео селектор йиғилишида касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган, дарс соатлари ҳажми камайган ҳар бир ўқитувчини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни янги ўқув йили бошлангунга қадар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, мутасадди шахсларга тегили топшириқлар берилди.
«Ҳамма билсин, ҳар битта коллеждан бўшаган домлани юз фоиз иш билан таъминлаймиз. Ҳаммаси, юз фоиз. Мактабга бормаса бошқа жойга ишга оламиз. Ўқитувчиларни норози қилманглар, у бизга керак одамлар!» деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

Related Articles

Close