Hodisalar

Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда “Деновда профилактика инспекторининг ёрдамчилари фуқарони уриб ўлдириб қўйди” сарлавҳали тарқалган хабарда баён қилинган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида аввал маълум қилинган эди.

Аниқланишича, 2021 йил 10 июль куни Денов тумани, Ўзбекистон СИУ, Охтом маҳалласида яшовчи Ю.Хушматов туман ИИО ФМБга акаси Х. Хушматов яшаш уйида жанжал қилиб тинчлигини бузаётганлиги ҳақида хабар берган.

Шундан сўнг, туман ИИБ профилактика инспектори С.П. Х.Хушматовнинг яшаш хонадонига ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. лар билан бирга боришиб, Х.Хушматовни туман ИИБга бошқарувида бўлган “LADA-X-RAY” русумли 75 Т 035 JA рақамли автомашинасида олиб келаётганда, маст ҳолатдаги Х.Хушматов уларга фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли профилактика инспектори ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. унинг танасанинг турли жойларига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказишган.

Оқибатда, Х.Хушматов 11.07.2021 йил соат 10-00 ларда Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.07.2021 йилда Денов тумани прокуратураси томонидан профилактика инспектори ёрдамчилари Х.Ш. ва Т.Ф. га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тергов давомида, Х.Ш. ва Т.Ф. га нисбатан 12.07.2021 йилда ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” ва 206-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан ЖИБ Денов туман судининг шу кундаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Денов туман ИИБ профилактика инспектори С.П. га нисбатан 12.08.2021 йилда ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 208-моддаси билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси билан вилоят судига юборилган.

Related Articles

Back to top button