O`zbekiston

$47 000 эвазига абитуриентларни ўқишга кирғазиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

Икки нафар фирибгарлар 2 та абитуриентни Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга кирғазиб қўйишни таклиф қилишди.

Шайхонтоҳур тумани ИИБга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура Департаментидан келиб тушган хабарга кўра, фирибгарлар икки нафар аёлнинг ишончига кириб, жиянларининг ҳукуматда ишловчи танишлари борлигини ва маълум бир ҳақ эвазига ўқишга киришга ёрдам беришларини айтиб ишонтиришган.

Шундай қилиб, икки фирибгар аёл Тошкент тиббиёт академиясининг Стоматология факултетига 32 000 АҚШ доллари эвазига, Тошкент давлат иқтисодиёт университетига эса 15 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга жойлаштиришни таклиф қилишган. Умумий қиймат 47 000 АҚШ долларини ташкил қилди.

Фирибгарлар “Миллий таомлар” кафесида ваъда қилинган 47 000 АҚШ долларидан 32 000 АҚШ долларини олганликлари ҳақида тилхат ёзиб бераётган вақтларида Департамент ва МХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Қайд қилиб ўтамиз, фирибгарларнинг бири муқаддам судланган.

uznews.uz

 

Related Articles

Close