O`zbekiston

Фото: Муборакдаги стадионда ёнғин. Энди нима бўлади?

Кеча, 9 июнь куни маҳаллий вақт билан 16:05 ларда “Машъал” клуби уй ўйинларини ўтказадиган Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда “Машъал” клуби матбуот котиби “Qalampir.uz” сайтига хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин электр токларининг куйиши ва қисқа туташувлари натижасида содир бўлган. Стадион ложасининг фақат устки қисмидаги акфа деразалар ёнган. Кийим алмаштириш ва ичкаридаги хоналарга зарар етмаган. Лекин стадионнинг бош биноси айни вақтда яроқсиз аҳволга келиб қолган.

“Баҳром Вафоев” стадионида футбол ўйинлари ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. Шунингдек, “Машъал” 19 июнь душанба куни Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган “Нефтчи” клубига қарши учрашувни қайси стадионда ўтказиши ҳозирча маълум эмас. Бу масала юзасидан якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилиши айтиб ўтилди.

Легионер
qalampir.uz

Related Articles

Close