Hodisalar

Сурхондарёда сел хавфи эълон қилинди

18-20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика Гидрометеорология маркази хабарида  тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.

Related Articles

Back to top button