O`zbekiston

“Сурхон” ва “Андижон” футболчилари ўртасида оммавий муштлашув юзага келди

Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида “Сурхон”  (Термиз) ва “Андижон” футболчилари футбол майдонида оммавий равишда муштлашишди.

Ўйинчилар ўртасидаги биринчи жанжал ўйиннинг тўртинчи дақиқасида, иккинчи келишмовчилик эса ўйин сўнгида юзага келган.

Ўйин давомида иккала жамоадан 8 футболчига қизил карточка кўрсатилган. Жомаоларнинг иккаласи ҳам қоидабузарлик учун жаримага тортилди.

Бундан ташқари, агрессив хатти-ҳаракатлари учун қуйидаги футболчиларга санкция қўлланилди:

«Сурхон»

Темур Мамадалиев;

Санжар Шомуродов;

Нажмиддин Нормуродов;

Акмал Абдураҳмонов;

Бундан ташқари, жамоа шифокори Фахриддин Абдусаматов ишдан бўшатилди.

«Андижон»

Иброҳим Отахонов;

Фарҳод Бекмуродов;

Санжар Асқаралиев;

Акбар Ҳўжаев.

uznews.uz

Related Articles

Close