Jahon

CNN бошловчиси Трампни ҳақорат қилгани учун ишсиз қолди

The Wall Street Journal газетаси ёзишича АҚШ президенти Дональд Трампни ҳақоратловчи фикр билдиргани учун CNN телеканали бошловчиси Реза Аслан телеканалдан ишдан бўшатилган.
«CNN «Эътиқод қилувчилар» сериясини ишлаб чиқаришда Реза Аслан билан ҳамкорлик қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.» дейилади хабарда
Лондонда 4 июн куни кетма-кет содир этилган терактдан сўнг Президент ўзининг Тwitter ида «қатъий, ақлли ва хушёр» бўлиш зарурлиги ҳақида ёзган хабарига жавобан Реза Асланнинг дағал ва чўрткесар жавоби ушбу воқеаларга сабаб бўлди.
Трамп хабарида «Қўшимча хавфсизлик даражаси сифатида кириш учун таъқиқлар зарур» дейилган эди.
Давлат раҳбарининг бу сўзларини изоҳлар экан Реза Аслан Трамп ҳақида «У нафақат Америка президентлик институтидаги доғ ва иснод, у бутун инсоният учун исноддир» деган фикрни билдирди.
Бир муддат вақт ўтгач, Реза Аслан ўз твитини олиб ташлади ва Instagramда узр сўраб янги хабар киритди, лекин барибир ишдан бўшатилди.

regnum.ru

Related Articles

Close