Bu qiziq

Инсон ўз ўлимини аввалдан сезар экан

Америкалик бир гуруҳ олимлар минглаб беморларнинг касаллик тарихини ўрганиб чиқишиб, инсонда ўз ўлимини аввалдан сезиш қобилияти мавжуд деган хулосага келишди.
РИА «ФАН» хабар қилишича бу сир инсондаги гармонларнинг ўзгариши билан боғлиқ. Инсон организми мустақил равишда асаб системасини яқинлашиб келаётган ўлимга тайёрлаб боради, шунинг учун кўпчилик беморлар руҳий тушкунликка тушишади ва талвасага тушиб қолади.
Бундан аввал Прайтзкер Тиббиёт мактаби доктори Либерман инсон ўлимини аниқлаш тестини ишлаб чиққанлигига муваффақ бўлганлигини эълон қилган эди. У 80 нафар кекса ёшдаги кишиларни тестдан ўтказди ва ҳақиқатан ҳам уларнинг ярми бир йил ичида вафот этишди.
Баъзи одамлар ўлимидан аввал яқин кишиларни излаб боришади ва улар билан чин дилдан суҳбатлашади, ҳаттоки видолашади ҳам. Аммо нима бўлаётганини ўша одамларнинг ўзлари ҳам тушунтириб бериша олмайди.
Қисқагина умр кечиришига қарамасдан кимлардир ўзининг ҳаётида қанча-қанча инсонларга яхшилик қилишади, уларнинг хотирасида илиқ таасурот қолдиришади, аммо шундай одамлар борки ўзгаларга шунчалик кўп озор берадики, ўлганидан кейин уларни ҳатто яқинлари ҳам эслашмайди.

Related Articles

Close