O`zbekiston

Бўлар энди: Туркманистон президенти бепул газ, сув, электрни бекор қилмоқчи

Туркманистон фуқаролари учун имтиёзлар 1993 йилда биринчи президент Сапармурат Ниёзов томонидан жорий этилганди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда аҳоли учун жорий этилган барча ижтимоий имтиёзларни бекор қилишни буюрди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Хабарда айтилишича, Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари Бяшиммират Хожамаммедовга барча имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклиф тайёрлаш вазифасини топширган.

«Бугунги кунга келиб имтиёзлар тизими мутлақо самарасиз бўлиб қолганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди ва биз бу ҳақда илгари ҳам бир неча марта айтганмиз. Шунинг учун, сизга Хожамаммедов, тез кунларда барча имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни топшираман. Имтиёзлар ҳаммага эмас, балки фақатгина ҳақиқатан ижтимоий ёрдамга муҳтожларга берилиши керак», — деган у. Туркманистон фуқаролари учун имтиёзлар 1993 йилда биринчи президент Сапармурат Ниёзов томонидан жорий этилганди — фуқаролар сув, газ ва электрдан бепул фойдаланишлари мумкин эди.

Sputnik

Related Articles

Close