O`zbekiston

Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланди

2017 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат Кенгашининг қарорига мувофиқ Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенатининг Ахборот хизмати     

uza.uz

Related Articles

Close