Jahon

Душанбеда кўп қаватли уйда рўй берган ёнғинни россиялик ҳарбийлар ўчиришди

Тожикистонда жойлаштирилган Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари Душанбе шаҳри четидаги кўп қаватли уйда рўй берган ёнғинни учиришди деб ёзади «Азия-плюс» ахборот агетлиги бугунги хабарида.
Ҳодиса якшанба арафасида рўй берди. Ҳарбий полиция патрулда бўлган пайтда тўққиз қаватли уйнинг учинчи қаватидаги ёнғинни кўриб қолишди. Ҳарбий хизматчилар уйдан 100 га яқин аҳолини эвакуация қилишди. Оқибатда ҳеч ким жабрланмади. Ёнғин ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилди.
«Тартибли ва аниқ ҳаракатлар туфайли ёнғин марказидаги газ баллонлари портлашига йўл қўйилмади.»-деб таъкидлади РФнинг Марказий ҳарбий округининг расмий вакили Ярослав Рощупкин.
ИА REGNUM.

Related Articles

Close