O`zbekiston

Сурхондарё вилояти ИИБ хабар қилади

Сурхондарё вилоят ИИБ хабарига кўра 2017 йил 19 май куни Қумқўрғон туманида яшовчи муқаддам судланмаган, ишсиз Норбеков Абдусамад ариза билан мурожаат этиб, 18 май куни кеч соат 18:30 ларда Шўрчи тумани марказидаги «Автошоҳбекат»да Нуриддинов Орифжон ва Рахимов Рашидлар унинг маст бўлиб турганлигидан фойдаланиб 150000 сўм пулини очиқдан очиқ талон-тарож қилишганини билдирган. Нуриддинов Орифжон ва Рахимов Рашидларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. (исм шарифлар ўзгартирилган)

2017 йил 9 май куни Денов туманида яшовчи Беккелдиев Абдужалил соат 9:00 ларда уйида келини Ҳайитмуродова Манзуранинг бошига қўлидаги ғишт билан урган. Тиббий экспериза хулосасига кўра Ҳайитмуродова Манзуранинг соғлиги бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳати етказилган. 30 май куни Беккелдиев Абдужалилга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Related Articles

Close