Bu qiziq

Сурхондарёда 3 хафта ичида 872 та автомашинага қидирув эъон қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,вилоят прокуратураси, Бюронинг вилоят бошқармаси, ишки ишлар органлари, тижорат банклари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар иштирокида банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш бўйичаишчи гуруҳлар ташкил қилинди.

Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 1 май кунидан 24 май кунига қадар 2 минг 401 та 210,3 млрд. сўмлик ижро ҳужжаларининг ижроси таъминланди. Шунингдек, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан қарздорларга тегишли бўлган 1 минг 140  та ижро ҳужжатлари бўйича 414,4 млрд. сўмлик мол-мулклар хатловга олиниб, 411 та 82,5 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш мақсадида онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида кредит қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорларга тегишли бўлган 872 та автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 500 дан ортиқ автомашиналархатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Мисол учун, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган «Bars Agro Servis»масъуляти чекланган жамиятидан ўз вақтида тўлаб берилмаган жами 686,2 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгилан.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, жамиятга тегишли бўлган кўчмас-мулк бино иншоатлари онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Натижада кўчмас мулкларидан айрилишини истамаган жамият раҳбари қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди ва Бюронинг туман бўлими томонидан барча чеклов чоралари бекор қилиниб, аукцион савдолари тўхтатилди.

Бу борадаги ишлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Азамат Халмуратов,

Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Related Articles

Back to top button