Маданият

Ҳукукий маданият тушунчаси ва тузилиши

Ҳукукий маданиятнинг умумий таърифига назар ташлайдиган бўлсак, ҳукукий фанлар доирасида “ҳукукий маданият” тушунчаси кўпкиррали ва мураккаб эканлигини кўриш мумкин. Бугунги кунга келиб ҳукукий маданиятнинг 250 га якин таърифи шакллантирилган. Ушбу таърифларнинг кўпчилиги ҳукукий маданият ҳукук ва уни амалга ошириш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти ҳакидаги тасаввурлар йиғиндиси деган нуктаи назарга асосланади.

Ҳукукий маданият мураккаб, серкирра ҳодиса бўлиб, у биринчи навбатда:

  • ҳукукий онгнинг муайян даражаси, яъни ҳукукий вокеликни онгли равишда тушуниб, ўзлаштиришни;
  • умумий маданий асослар, юксак маданийлик даражаси, миллий негизлар ва манбалар, тарихий хотира, урф-одатлар ва анъаналарни;
  • аҳоли томонидан конунларни билишнинг тегишли даражаси, ҳукук нормаларига ҳурматнинг юкори даражасини, улар нуфузини;
  • ҳукукий фаолият, ҳукукий ижодкорлик, ҳукукни муҳофаза этиш, бошкарув ва бошка органлар ишининг самарали усулларини;
  • фукаролар ва мансабдор шахсларнинг конунга итоаткорлигини талаб этади.

Ҳар бир фукаро шахсига нисбатан олганда, ҳукукий маданият – бу ҳукукни билиш ва тушуниш, унинг кўрсатмаларини онгли равишда бажаришдир.

Ҳукукий маданият шахс камолотининг муайян сифат поғонасини билдиради. У ўз доирасига ғоявий савия (билим ва тафаккур маданияти, ижтимоий тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш, янги ижтимоий ҳодисаларни аввалги тўпланган билимлар асосида ижодий англаш кобилияти), ҳиссий-руҳий даража (билимларнинг ҳакикийлигига бўлган ишонч) ҳамда фаол хулк-атвор даражасини камраб олади.

Ҳукукий маданият миллий ва умуминсоний маданиятнинг таркибий кисми сифатида ўзига нисбатан ғамхўрларча муносабатга, ўзининг минтакавий ва дунё микёсидаги, синфий, умумижтимоий, миллий, умуминсоний барча таркибий кисм ва бўлакларини асрашга, уларнинг кўпайтириб борилишига муҳтождир.

Бу ўринда яна фаолиятининг муайян тури сифатида ҳукукий маданиятнинг концептуал мазмунини очиб берувчи алоҳида жиҳатни ҳам ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Агар ҳукукий маданиятнинг серкирра жиҳатларини очиб беришда тадкикотчилар назарий ёндашувларини уйғунлаштирувчи омилни кўрсатиш зарурати туғилгудай бўлса, бу, ҳеч шубҳасиз, унинг ўзаги муайян билимларнинг шунчаки йиғиндиси бўлмай, балки иродавий ва ғоявий кўрсатмалар, фукаролик фаолияти кўникмалари, хулк-атворнинг баркарор андазалари эканлигини таъкидлаш лозим бўлади.

Ҳукукий маданият шахс камолотининг муайян сифат поғонасини билдиради. У ўз доирасига ғоявий савия (билим ва тафаккур маданияти, ижтимоий тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш, янги ижтимоий ҳодисаларни аввалги тўпланган билимлар асосида ижодий англаш кобилияти), ҳиссий-руҳий даража (билимларнинг ҳакикийлигига бўлган ишонч) ҳамда фаол хулк-атвор даражасини камраб олади.

Ҳукукий маданиятнинг тузилишини, моҳиятини ўрганиш учун, унинг адолатли фукаролик жамияти ва демократик ҳукукий давлат куришда тутган ўрни ва вазифасини аниклаб олиш керак. Бунда унинг  элементларини санаб ўтиш ва умумий тавсифи билан чекланиб колмасдан, ушбу элементларнинг ўзаро муносабатларини, уларнинг яхлитлигини, узвий бирлигини кўрсатиш лозим. Улар орасидан асосий  элементлар ва иккинчи даражали элементларни ажратиб кўрсатиш талаб килинади.

Ҳукукий вокеликнинг турли жиҳатлари ҳукукий маданиятнинг таркибий кисмлари ҳисобланади.

биринчидан, юридик нормалар тизими бўлмиш ҳукук;

иккинчидан, ҳукукий муносабатлар, яъни конун билан тартибга солинган ижтимоий муносабатлар тизими;

учинчидан, ҳукукни муҳофаза килиш ва таъминлаш фаолияти билан шуғулланувчи давлат ва жамият институтлари тизими бўлмиш юридик муассасалар;

тўртинчидан, ҳукукий онг, яъни ҳукукий вокеликни маънавий жиҳатдан акс эттирувчи тизим;

бешинчидан, ҳукукий хатти-ҳаракат (ҳам конуний, ҳам конунга хилоф).

Кўриб турганимиздек, жамиятнинг ҳукукий маданиятини ташкил этувчи элементлар бир вактнинг ўзида бошка хил тузилмаларга ҳам киради. Бундан ташкари, ҳукукий маданият элементлари бир неча тизимларнинг таркибий кисмлари ҳисобланади.

Ҳукукий маданиятнинг тузилишини таҳлил этганда, асосий эътиборни унинг табиатига каратиш керак. Агар кишилик фаолияти шаклларининг хукукий маданиятда тутган ўрнини аниклашга ҳаракат килинса, авваламбор, иккита соҳани назарда тутиш керак:

биринчидан, бевосита ҳукукий соҳадаги фаолият;

иккинчидан, ҳукукий бўлмаган, лекин ҳукук амал киладиган соҳа билан боглик бўлган фаолият.

Биринчисини тушунишда ғоятда анъанавий бўлмаган йўналишлар намоён бўлсада, алоҳида кийинчиликлар учрамайди. Иккинчисининг мазмунини ишлов бериш, яъни бадиий шаклда бўлган ҳукукий ғояларни, карашларни, баҳоларни, ҳиссиётларни ва ҳоказоларни акс эттирадиган кандайдир асарлар ташкил этади. Бу фаолият бевосита ҳукукий маданиятга кирмайди, лекин ўз ғоявий мазмуни жиҳатидан унга сингиб кетади. Шундай килиб, радио, телевидение, адабиёт, тасвирий санъат, кино, журналистика ўзича ҳукукий маданиятга кирмайди, лекин доимий равишда уни тўлдириб боради.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг девонхона мудири

 Абдимуратов Зухриддин Шамсиддин ўғли

Related Articles

Back to top button