Bu qiziq

Электр энергияси, иссиқлик, газ ёки сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик сифатида малакаланади

“Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун имзоланди (13.03.2023 йилдаги ЎРҚ-822-сон). Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 2 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2023 йил 3 мартда маъқулланган, уч ой ўтгач кучга киради.

Мазкур Қонун билан электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар ўғирлик сифатида малакаланади.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Хусусан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга асосан:

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ўғирлик деб эътироф этилади, кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга асосан  мазкур ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чораси қўлланилиши мумкин:

  • БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача);
  • 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов

Related Articles

Back to top button