Маданият

Азиз воҳадошлар ва вилоятимиз меҳмонлари!

ЎХШАШ СУРАТ

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан бугун Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» ҳудудида байрам сайллари бошланди. Эртага, 18 март куни асосий байрам тадбирлари бўлиб ўтади.

Вилоятнинг асосий байрам дастуридан ўрин олган тадбирлар билан қуйида танишишингиз мумкин:

🕗 соат 08:00 да – “Наврўз” сайлининг карнай-сурнай садолари остида расмий очилиши (Термиз шаҳар Ат-Термизий шоҳ кўчасида);

🕗 соат 08:00 дан 18:00 гача – Ҳар бир ҳудуднинг хусусиятлари, қадриятлари, анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалари, саҳналаштирилган бадиий чиқишлари ҳамда ҳунармандлар ва миллий таомлар кўргазмалари намойиши (Санъат саройи ҳудудида);

🕘 соат 09:00 дан 17:00 гача – Миллий кураш мусобақалари (Термиз туманидаги “Отчопар” мажмуасида);

🕗 соат 08:00 дан 09:30 гача – “Қўғирчоқларнинг сеҳрли олами” мусиқий ва ёш эстрада хонандаларининг концерт дастурлари намойиши (Санъат саройи олд майдонида);

🕙 соат 10:00 дан 14:00 гача – Театрлаштирилган асосий байрам концерт дастури ва унинг ҳудудда ўрнатилган катта экранларда тўғридан-тўғри намойиши (Санъат саройи ҳудудидаги мобиль амфитеатрда);

🕑 соат 14:00 дан 15:30 гача – Вилоят мусиқали драма театри бадиий жамоаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандаларининг концерт дастури намойиши (Санъат саройи амфитеатрида);

🕒 соат 15:00 дан 17:00 гача – Туманлар фольклор-этнографик жамоаларининг концерт дастурлари намойиши (Санъат саройи ҳудудидаги мобиль амфитеатрда);

🕓 соат 16:00 дан 18:00 гача – Фаттоҳхон Мамадалиев жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этиладиган гастроль-концерт дастури (Санъат саройи концертлар залида);

🕔 соат 17:00 дан 18:00 гача – Тошкент шаҳридан ташриф бюрган таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари намойиши (Санъат саройи олд майдонида);

🕕 соат 18:00 да – Вилоят “Наврўз” байрам сайли тадбирларининг расмий ёпилиши.

Барчани байрам сайли, турли кўргазмалар, концерт дастурлари ва бошқа тадбирларга ҳамда Миллий кураш мусобақаларига таклиф этамиз!

Related Articles

Back to top button