Kasbim-faxrim

Қидирувда бўлган оталардан алимент қарздорликлари ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2015 йил 10 август кунидаги қарорига асосан Шеробод туманида яшовчи С.Саидқуловдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Шеробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

С.Саидқулов бир нафар фарзандининг моддий таъминотини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан жорий йилнинг
16 март куни қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Шеробод туман бўлими томонидан олиб борилган қидирув натижаларига кўра жорий йилнинг 11 июнь куни қидирувдан топилиб, ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда бир неча йиллардан буён йиғилиб қолган
6 миллион 458 минг сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилди.

Карантин сабабли уйда қолаётган С.Саидқуловнинг собиқ турмуш ўртоғи фарзанди учун зарур бўлган таъминотнинг ундириб берилганлигидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

Худди шунингдек, ФИБ Бойсун туман судининг 2016 йил 14 октябрдаги қарори билан Шерзод Асатовдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бирдан тўрт қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати юзасидан 2020 йил 09 март куни Бюронинг Шеробод туман бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув натижаларига кўра жорий йилнинг 9 июнь куни Жарқўрғон туманидан топилиб, алимент тўлаш шартлиги акс холда
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши тушунтирилганда, ойлар давомида йиғилиб қолган 5 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлиқлигича тўлаб берди.

Бюронинг туман бўлими томонидан мазкур оталарга нисбатан қидирув қарорлари бекор қилиниб, алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилди.

Фарзандлариз тақдирига бефарқ бўлманг азиз ота-оналар.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button