Jahon

АҚШда жанговар лазер қуроли ўрнатилган зирҳли машина синовдан ўтказди

АҚШ ҳарбийлари MEHEL 2.0 (Mobile Expeditionary High Energy Laser,мобил экспедицион юқори қувватли лазер) билан жиҳозланган зирҳли машинани полигонда синовдан ўтказди. Defense Aerospace нинг хабар беришича, машина Оклахомадаги «Томпсон Хилл» полигонида жанговар шароитга яқин шароитда ўтказилган. Машина учувчисиз учиш аппаратларни йўқ қилиш учун фойдаланилди.
Америкалик ҳарбийларнинг фикрича лазер қуроли кичик самолёт ва вертолётларни, шунингдек портловчи моддалар билан жиҳозланган учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларни йўқ қилишда қўл келади. Шунингдек лазер қуроли топилган мина ва қўлбола портловчи ускуналарни ҳам тезкорлик билан зарарсизлантиришда ҳарбийларга яқиндан ёрдам беради.

Related Articles

Close