Jahon

Референдум натижаси: Туркия аҳолисининг 51 фоиздан ортиғи конституциянинг ўзгаришини маъқуллади

Бугун ўтказилган референдум натижалари ҳисоб-китобига кўра 51,20 (24 325 985 нафар фуқаро) фоиз овоз берувчилар Туркия конституцияси ўзгартирилиши ҳақидаги саволга “ҳа” деб жавоб бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Анатолия агентлиги хабар тарқатди.
Туркиянинг барча йирик шаҳарлари, жумладан, Анқара, Истамбул, Анталия, Измир ва Адана аҳолисининг ярмидан кўпи Конституциянинг ўзгаришига қарши овоз берди. Измирда овозлар саналгандан сўнг қарши овоз берганлар 68 фоиздан ортиқлиги аниқланди. Истамбулликларнинг 51,35 фоизи қарши, 48,65 фоизи эса маъқуллайди. “Йўқ” дегувчилар Анқарада 51,13 фоиз, Анталияда 59,05 фоиз, Аданада 58,15 фоиз.
Референдум хавфсизлик шароити кучайтирилган ҳолатда ўтказилди. Шунга қарамасдан айрим кўнгилсиз ҳодисалар юз берди. Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрибакрда отишма содир бўлди.
Референдум натижалари билан Туркия президентини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев табриклади.

Related Articles

Close