Hodisalar

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Сурхондарё вилояти Шўрчи туман бўлинмаси ижрочи директори Балтаев Абдиқосим 72 ёшида вафот этди

2022 йилнинг 18 июн куни Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Сурхондарё вилояти Шўрчи туман бўлинмаси ижрочи директори Балтаев Абдиқосим 72 ёшида вафот этди.
А.Балтаев 1950 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1973 йилда. Тошкент шаҳридаги Охунбобоев номли Республика тиббиёт билим юртини тамомлади.
Абдиқосим Балтаев Шўрчи тумани санитария эпидемиология станцияси ёрдамчи эпидемиологи, Шўрчи туманидаги “Шалдироқ” қишлоқ фельдшер доялик пункти мудири, Шўрчи тумани марказий касалхонаси санитария маориф уйи услубчиси лавозимларида самарали фаолият юритди.
А.Балтаев ибратли умр кечирди. У ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида ўз соҳасини ривожлантиришда беминнат, фидокорона хизмат қилган ватанпарвар, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди.
Шўрчи тумани ҳокимлиги жамоаси халқимиз ҳурматига сазовор бўлган меҳнатсевар ва самимий инсон Абдиқосим Болтаевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button