Маданият

ОИЛАВИЙ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ – МЕҲР МАСКАНИ

Низом Норқобилов 47 ёшда. Тумандаги «Жараён» газетасининг муҳаррир ўринбосари. Турмуш ўртоғи Бахтигул Элмуродова ҳам журналист, “Жараён” газетасининг бош мухаррири. Ўзлари икки нафар — 19 яшар Гулруҳ ва 17 ёшни қаршилаган Самойилни тарбиялашмоқда.
Ўз фаолиятини бошлаган Норқобиловларнинг 1-сонли оилавий меҳрибонлик уйига 5 нафар ўғил бола қабул қилинди. Ушбу болаларнинг энг каттаси 17, кичиги эса 14 ёшда.
-Меҳрибонлик уйида 8 йил давомида тарбияландим, — дейди Владислав Шулпин. — Севган машғулотим китоб ўқиш, шу билан бирга мусиқага ҳам қизиқаман. Айни вақтда 1-сонли мактабда ўқиш билан бирга, мусиқа тўгарагига ҳам қатнашаман. Оилада тарбияланиб, ота-она меҳрини, ака-ука оқибатини ҳис қилганимдан мамнунман.
Болани подшо, дея эъзозлаш, етимнинг бошини силаш халқимизга хос хусусиятлардан биридир.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button