Бу қизиқ

«Лох»га айланманг!

Бугун ўта арзонга телефон сотаман, деб одамларни алдаш кўпайиб кетди.

Бу қандай бўлади?

iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан арзон нарх айтишади;

Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам «жалкомас»;

Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз. ТАМОМ!

Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ечиб олишади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, кейин ечиб олишади.

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизларни «лох» қилишларига йўл қўйманг.Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданиб қолмасин.

Related Articles

Back to top button