Bu qiziq

ОТМлар ҳам онлайнга ўтди

Барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, 1 ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолади ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа, темирйўл чипталарини бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Чипта бўйича муаммо бўлса, вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 21 январь соат 9:30 дан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) қўнғироқ қилинг.

Related Articles

Back to top button