Бу қизиқ

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади

“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 23.11.2021 й.) билан:

Фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.

Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.

Кредитлар деҳқон ва фермерларга:

100 млн сўмгача 14% ставкада;
кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.

Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.

Related Articles

Back to top button