Madaniyat

Россияга чиқиб кетган қарздор отадан 7 йиллик алимент пуллари ундирилди

Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланишига хизмат қилиш  бўлиб ҳисобланган.

Халқимизда “Болали уй бозор…” дейди. Бу гап бекорга айтилмаган, албатта. Бир болага етти қўшни ота-онадир бизда. Аммо… аммо, ҳеч бир инсоннинг ҳаёти бир йўсинда ўтмайди. Умрнинг нотексиз йўлларида баъзан инсон қоқилади, адашади, бахтини, оиласини йўқотади. Оилавий ажримлар сабаб никоҳ бекор қилиниб, ўзаро ришталар узилиши, оилалар барбод бўлиши ҳоллари ҳам учраб туради ҳаётда. Бундай пайтда фарзандлар ҳаёти қандай бўлади? Уларнинг моддий таъминотичи? Шу каби кўплаб саволлар вужудга келади.

Хаёт синовларида қоқилган Сариосиё туманида яшовчи Зухра Халилова ўзаро келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғидан ажрашгандан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига мурожаат қилиб, икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алиментга мухтожлигини билдиради.

Шундан сўнг, мазкур  суднинг 10.03.2014 йилдаги буйруғига асосан қарздор Ёдгор Нуралиевдан ундирувчи Зухра Халилова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланади.

Фарзандларининг таъминоти учун масъул бўлган ота алимент тўлашдан бош тортиб яшаш хонадонидан кетиб номалум тарафларга қочиб юрганлиги, шунингдек,топишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра алимент тўлашдан бош тортиб юрган ота Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида ишчи бўлиб ишлаб келаётганлиги аниқланган ҳамда қарздор отанинг оила аъзолари билан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишларида  алимент тўлашдан бош тортганлик учун қонунда маъмурий ҳамда жиноий  жавобгарлик масалалари белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди.

Масъулятни англаган қарздор ота Ёдгор Нуралиевнинг яқин қарндошлари 7 йилдан бери тўланмаган алимент қарздорликларини биратўла ҳусусан, жами 88 миллион 110 минг сўмни тўлиқ тилхат асосида Зухра Халиловага топширди.

Шундан сўнг, қарздор ота Нуралиевга нисбатан эълон қилинган қидирув қарори бекор қилиниб, у билан телефон орқали боғланиб алимент фарзандларининг моддий таъминоти учун зарурлиги ва уни ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилди.

 

Мансур Назаров, Мажбурий ижро бюроси Сурхондан вилоят бошқармаси инспектори

Related Articles

Back to top button