Bu qiziq

Андижонда кам таъминланганлар учун қурилган уйларни «кўп таъминланганлар» олган

Ёдингизда бўлса, Андижон шаҳрида истиқлол айёми арафасида 16 қаватли энг замонавий услубда қад ростлаган уйлар фойдаланишга топширилди.

Тартибга кўра мазкур уйлар кам таъминланган, уйга эҳтиёжлиги баланд бўлган оилалар учун эди.

Бироқ уйлар ҳақиқий эгаларидан кўра шаҳар ҳокимлигининг таниш — билишлари ўртасида тақсимланганлиги маълум бўлди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшақбаевич мазкур мурожаатни ўз назоратига олгандан сўнг махсус комиссия (https://t.me/Djiyanov/852) қайтадан ўрганиб чиқмоқда ва биз берган ахборотлар ўз тасдиғини топмоқда.

Мухбирларимиз тайёрлаган лавҳада ҳам ушбу уйларга ариза берган аҳоли фикрлари буни тасдиқлайди.

Бир сўз билан айтганда Андижон шаҳар ҳокимининг навбатдаги спектакли ошкор бўлиб қолди.

Related Articles

Back to top button