Madaniyat

Бутун Ўзбекистон бўйлаб фермерларнинг ҳуқуқлари оёқости қилинаётгани тасдиқланди

Ўхшаш сурат

Минглаб фермерларга пуллари вақтида тўлаб берилмаяпти. Ҳокимлар уларнинг фаолиятига доимий равишда аралашяпти. Фермерларнинг маҳсулотлари битим тузмасдан олиб кетиляпти. Кўплаб ҳолларда шартномалар тўлдирилмаган (бўш) ҳолатда имзолатиб олиняпти. Шу ва бошқа ҳолатлар бутун республика бўйлаб кенг қулоч ёйгани Адлия вазирлигининг “Фермерга мадад” акциясида маълум бўлди.

Адлия вазирлиги “Фермерга мадад” акцияси доирасида адлия органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий мониторинг натижаларига асосланиб, соҳада бир қатор муаммо ва камчиликларни санаб ўтди.

Акция доирасида фермерлар билан тайёрловчи, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги шартномавий муносабатларда жами 156 223 та хато ва камчиликлар аниқланган.

Мониторингда 565 та ҳолатда фермерлар билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи асосий ҳужжат – ер ижара шартномаси тузилмаган, 794 та ҳолатда ер ижара шартномасининг нусхаси фермерларга берилмаган.

Ер ижара шартномаси тузилмаса, ҳокимликларга қўл келади, улар исталган вақтда фермердан ерни олиб қўйиши ёки фермерга исталган қўшимча талабни қўйиши мумкин, натижада фермер масъуллар хатти-ҳаракати юзасидан судга шикоят қилишда муаммога дуч келади.

Шунингдек, ўрганишлар тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўзларининг монопол мавқейидан фойдаланиб, айрим ҳолларда эса давлат органларининг аралашуви билан шартномавий муносабатларда фермерлар манфаатларига зид хатти-ҳаракатлар қилаётганини кўрсатган.

Акциянинг дастлабки 1 ойида ўтказилган ўрганишларда тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан фермерлар ўртасидаги шартномалар 34 861 та ҳолатларда кечикиб тузилгани, 48 396 та шартнома ҳудудий қишлоқ хўжалиги бўлимларидан рўйхатдан ўтмагани аниқланган.

Шунингдек, монопол мавқейидан фойдаланиб фермерлар етиштирган маҳсулотлар 7 531 та ҳолатда контрактация шартномаси тузмасдан олиб кетилган. Масалан, Хатирчи туманидаги “Dynamic Elektronics” МЧЖ кластери томонидан “Бахтиёр Эргаш боғи”, “Хуршид-94”, “Сайёд”, “Даврон Фарход мухосиби” каби 17 та фермер хўжаликларидан ғалла харид шартномаси тузилмасдан қабул қилинган.

“Бухоро агрокластер” МЧЖ кластери томонидан Когон туманида 13 та ҳолатда бўш, тўлдирилмаган шартнома имзолатиб, уларнинг бир нусхаси фермерларга тақдим қилинмасдан, етиширилган ғалла олиб кетилган.

Related Articles

Back to top button