O`zbekiston

Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг, АТ «Халқ банки» да биринчи саҳифаси русча, иккинчи саҳифаси ўзбекча шартнома тузилмоқда

Бизга Шўрчи шаҳрида яшовчи фуқаро АТ «Халқ банки» Шўрчи филиалидан ўғлининг ҳарбий ҳизматни ўташ давридаги иш ҳақини нақд пулда ололмаётганидан шикоят қилиб мурожаат қилди ва қўлимизга банк билан омонатчи ўртасида тузилган шартномани тутқазди. Шартномани кўриб ҳайрон қолдик-биринчи саҳифаси яъни бошланиши рус тилида иккинчи саҳифаси давоми эса ўзбек тилида ёзилган.
Шартноманинг биринчи саҳифаси шундай бошланган «Договор банковского вклада (депозитный договор) № №»
29 март 2016
АК «Народный банк», именуемый в дальнейшем «Банк»…
Биринчи саҳифаси 2.3.4-банд билан тугаган. Иккинчи саҳифаси эса 2.3.5-банднинг бир қисми киритилган бўлиб 2.3.6-банд тўлиқ киритилган ва 6.4-банд билан тугаган.

Шартнома шартларини ўқиган билан фойдаси йўқ, чунки шартнома номига расмийлаштирилган. Банк номидан шартномани банк масъул шахслари имзолашган, аммо омонатчи имзоламаган.
Энди омонатчи пулини нақд пулда олишни истайди, банк раҳбари эса «Бирон кишининг пластик картасига ўтказиб берамиз.» деб пулни бермаяпти.
Шартномаси шу ҳолатда бўлгач, бу банкдан нимани талаб қилиб бўлади. Аммо банк омонат пулдан фойдаланяпти, аниқроғи фойда кўряпти. Мижоз эса сарсон. Мижозку ўз ихтиёри билан 6 125 627 сўм пулни асло банкка топширмас эди. Ҳарбий қисмдан ўтказилган пулни олгунча ҳали кўп югурса ажабмас.
Биз 2 хил тилда битилган шартнома тўғрисида АТ «Халқ банки»нинг Тошкентдаги идорасига, Термиздаги филиалига қўнғироқ қилдик, аммо улардан тайинли жавоб ололмагач, шартномани тузиб имзолаган ва банк муҳри билан тасдиқлаган АТ «Халқ банки» Шўрчи филиалига бордик. Банк томонидан имзо қўйган 3 та имзонинг фақат биттасининг эгаси билан учрашишга муваффақ бўлдик. Ўзи имзолаган шартномасини кўриб, банк ходими «Дод!» деб юбораёзди. Аммо шартнома ўз йўлига, омонатчи рус тилини мукаммал билмас экан, шунинг учун имзоламаган бўлиши мумкин.
АТ «Халқ банки» бу шартномага нима фикр билдирар экан. Улардан жавоб кутамиз.
nor.uz

Related Articles

Close