O`zbekiston

2017 йилнинг илк полиз маҳсулотлари халқ дастурхонига

Сурхондарё вилоятида пиёз ва картошканинг эрта пишар навлари ҳосилини йиғиш ишлари бошланди. Қумқўрғон туманида бугун янги пиёз ҳосилини деҳқонлар қазиб олиб харидорларга сотаётганининг гувоҳи бўлдик. Албатта кўпчилик деҳқон ҳосилни Тошкентга ёки республикамизнинг бошқа шаҳарларига олиб бориб сотишмайди, сабаби пиёздан бўшаган ерга бошқа экинлар экишга киришади. Шунинг учун савдоси келса «оптом» сотиб юборади. Бугун юк машиналарида «тадбиркор»лар деҳқонлардан пиёзнинг ҳар килосини 2500 сўмдан сотиб олаётган экан. Албатта бу яхши нарх, ўтган йили янги пиёзнинг нархи 100 сўмга тушиб кетган эди. Етиштирилган ҳосил истеъмолчига етиб боргунча неча марта қўлдан қўлга ўтиши номаълум, энг арзони далада, энг қиммати бозорда. Ҳадемай бозорларимизда картошка ва пиёзнинг нархи анча арзонлашиши кутилмоқда

Nor.uz

Related Articles

Close